• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 января 2023

Москвадан Гоага учаётган самолёт зўравон йўловчи туфайли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Урганч аэропортига етиб келгач, экипаж самолёт бортига милиция ходимларини келишини сўраган.

794
0
aviokase.lv

Uzbekistan Airports хабарига кўра, Россиянинг Aeroflot авиакомпаниясининг AFL236 йўловчи рейси Москвадан Гоа йўналиши бўйича учаётган вақтида, маст ҳолатда зўравонлик қилган йўловчи сабаб Урганч халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга келиб қўнишга мажбур бўлди. Экипаж самолёт бортига милиция ходимларини сўраган. 

Бортида 356 йўловчи бўлган Boeing 777-300 самолёти маҳаллий вақт билан 20:29 да фавқулодда қўнишни амалга оширган. Зўравон йўловчи рейсдан олинган.

Қайд этилишича, яқин соатларда ҳаво кемаси Урганчдан манзил аэропортига парвозини давом эттиради.

794
0