• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 января 2023

Газ танқислиги вақтида қамоққа олинган "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори озодликка чиқарилди

У аввалроқ Энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонун бузилишига йўл қўйилгани учун қамоққа олинганди.

422
0
UzNews.uz

2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда газ танқислиги пайтида "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонун бузилишига йўл қўйилгани учун жиноят иши очилган ҳамда у қамоққа олингани ҳақида хабар бергандик

Бугун, 18 январь куни Бош прокуратура берган хабарга кўра, тергов ҳаракатлари давомида М.Алиевга нисбатан қўлланилган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган. 

Бундан ташқари, М.Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

422
0