Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланганини маълум қилди.
Унга кўра, қурилиш фирмасининг ишчилари Тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.
"Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қониқарли эканлигини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.