Поиск
RUUZ

Происшествия

Украина ИИВ раҳбарияти Киев яқинида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Украина ички ишлар вазири ва унинг биринчи ўринбосари ҳамда вазирлик давлат котиби учаётган вертолёт қулади.

180views0replies
0

Бугун, 18 январь куни Украина пойтахти Киев вилоятининг Бровари шаҳрида мамлакат ички ишлар вазири ва унинг биринчи ўринбосари ҳамда вазирлик давлат котиби учаётган вертолёт қулаб тушди. Бу ҳақда Украина Миллий полицияси раҳбари Игор Клименко хабар берган.
Маъулм қилинишича, воқеа оқибатида мамлакат ички ишлар вазири Денис Монастйрский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ва давлат котиби Юрий Лубкович ҳалок бўлган. Вертолёт турар жой ва боғча ёнида қулаган.
Умуман, фалокат оқибатида 16 киши, жумладан, 2 нафар бола ҳалок бўлган. Ҳозирда суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
"22 нафар жабрланувчи шифохонада, улардан 10 нафари болалар. Воқеа жойида барча тегишли ва ихтисослаштирилган хизматлар ишламоқда. Воқеа жойи ўрганилмоқда", — дея қўшимча қилнади хабарда.
Қайд этилишича, ҳалокатга учраган вертолёт Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати топшириқларини бажараётган бўлган.
180views0replies
0

Комментарии