• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 18 января 2023

Сурхондарёда қидирувдаги шахс университет ташкил этиб фирибгарлик қилди

Сурхондарёда иккита ҳолатда 39 нафар фуқаро фирибгарларга алданди.

350
0
UzNews.uz

Қидирувда бўлган фуқаро А.А. ва унинг шериги Ш.А. ўзаро тил бириктириб, 2022 йилда МЧЖ шаклидаги нодавлат университет ташкил этиб, фирибгарлик жиноятини содир этган, дея хабар бермоқда ЎзА.

Унга кўра, улар ушбу муассасада ўқиш истагини билдирган 18 нафар фуқаронинг жами 152,9 миллион сўм маблағини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан Сурхондарё вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Яна бир ҳолатда Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.М. Тожикистонда таҳсил олаётган 21 нафар талабанинг ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кўчириб бериш эвазига жами 15 минг 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

350
0