Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/zK2rN09czJIrSND6Xk4i.png)
Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, уларнинг вақтни мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/ATYLJMNJPoBTTYrPUJYt.png)
Ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:
Мирзо Улуғбек тумани — "Алишеробод" ва "Олимлар меҳалласи" (90-074-63-66, 91-773-02-42);
Миробод тумани — "Биродарлик" ва "Парвона" маҳаллалари (88-548-19-74, 97-293-80-30);
Яккасарой тумани — "Бобур" ва "Бошлиқ" маҳаллалари (99-817-79-56, 99-837-79-56);
Олмазор тумани — "Қуёш" ва "Шодиёна" маҳаллалари
(97-759-91-77, 97-749-92-46);
Янгиҳаёт тумани — "Навқирон" маҳалласи (77-019-22-19);
Учтепа тумани — "Кўҳна чўпонота" ва "Ватан" маҳаллалари
(00-244-42-29, 88-244-42-29);
Чилонзор тумани — "Шараф" маҳалласи (97-484-92-73);
Яшнобод тумани — "Жарбоши" ва "Широнобол" маҳаллалари
(99-494-95-14, 97-034-00-52);
Юнусобод тумани — "Отчопар I" ва "Посира" маҳаллалари
(97-463-08-75);
Шайхонтоҳур тумани — "Янги Белтепа" маҳалласи (97-345-09-82);
Сергели тумани — "Хонобод" ва "Садоқат" маҳаллари
(99-052-66-83, 99-324-73-06).