Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди

Шавкат Мирзиёев Сингапурда ушбу мамлакат президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар ўтказди.

63views0replies
0

president.uz

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон-Сингапур саммитидан аввал Сингапур президентининг “Истана” саройида давлатимиз раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Учрашув якунида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди. Шавкат Мирзиёв Ҳалима Яқубни ўзига қулай бўлган вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди. Сўнг “Истана” қароргоҳида Шавкат Мирзиёев Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокара ўтказди.
Устав капитали 500 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.
Бундан ташқари, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Очиқ ва дўстона муҳитда ўтган учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Ли Сянь Лунни ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.
Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.
Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.
Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.
Куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюради ва Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади. Бугуннинг ўзида президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетади.
63views0replies
0

Комментарии