Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада майнинг ферма қуриб, жамиятга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган шахслар ушланди

Улар 920 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

242views0replies
0

Департамент

Фарғонада ноқонуний равишда ташкил этилган майнинг фермаси фош қилингани ҳақида Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.а.” МЧЖ раҳбари М.А. корхонанинг Учкўприк туманидаги ёрдамчи хўжалигида гўёки компьютер техникаларини таъмирлаш цехини ташкил этиб, амалда 179 дона ”Antminer” майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 794,7 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Яна бир ҳолатда Қўқон шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. ўз уйида гўёки музлаткичларни таъмирлаш цехи ташкил этиб, амалда 6 дона “Antminer” майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 126,1 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 283,8 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
242views0replies
0

Комментарии