Поиск
RUUZ

Общество

Россиядан Ўзбекистонга ўқишга кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга Россиянинг Украина билан чегарадош саккизта шаҳрида таҳсил олаётган 80 нафар талаба киритилган.

182views0replies
0

"Москва" Агентлиги

Истисно тариқасида Россия олий ўқув юртларидан Ўзбекистондаги давлат университетларига кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати эълон қилинди.
Ташқи ишлар вазирлиги хулосасига кўра, рўйхатга Россиянинг Украина билан чегарадош ҳудудлари – Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов-на-Дону, Краснодар, Қрим ва Севастопол таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар киритилган.
Ушбу рўйхатдаги талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг трансфер бўйича мутасаддилари билан учрашишга таклиф этилади.
Белгиланган тартибда мй.дтм.уз сайти орқали рўйхатдан ўтган, лекин тасдиқланган рўйхатда исми-шарифи кўрсатилмаган фуқаролар учун тегишли ташкилотнинг хулосаси кутилмоқда.
Талабаларнинг тўлиқ рўйхатини бу ерда кўришингиз мумкин.
182views0replies
0

Комментарии