Поиск
RUUZ

Общество

“Utair” авиакомпанияси Самарқанд ва Фарғонага парвозлар сонини оширди

Компания жорий йилнинг 22 январь кунидан бошлаб Фарғона — Сургут йўналиши бўйича ҳафтада бир марта — якшанба кунлари парвозларни амалга оширишни режалаштирган.

36views0replies
0

Uzbekistan Airports

Россиянинг “Utair” авиакомпанияси парвозлар частотасини оширди ва Ўзбекистонга парвозларнинг янги йўналишини очди, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports.
Аввалроқ авиаташувчи Москва — Самарқанд йўналиши бўйича ҳафтасига тўрт марта: душанба, сешанба, чоршанба ва шанба кунлари йўловчи авиаташувларини амалга оширган. 2023 йил 16 январдан бошлаб Самарқанд аэропорти ҳафтасига бир марта — душанба кунлари Самарадан қўшимча мунтазам қатновни йўлга қўймоқда.
Шунингдек, авиакомпаниянинг янги парвоз йўналиши Фарғона халқаро аэропортига бўлади. Фарғона — Сургут йўналиши бўйича парвоз 2023 йил 22 январдан бошлаб ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоиз, “Utair” ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари Москвадан Фарғонага парвозларни амалга оширишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Utair” авиакомпанияси Ўзбекистонга 2011 йилдан бери йўловчи рейсларини амалга ошириб келмоқда. Авиакомпания Самарқанд ва Фарғонадан ташқари Тошкент ва Бухоро халқаро аэропортларига ҳам мунтазам парвозларни амалга оширади.
36views0replies
0

Комментарии