Поиск
RUUZ

Общество

Халқаро молиявий институтлар маблағидан Душанбе-Термиз автомобиль йўли реконструкция қилинади

Вилоятда янги қуриладиган 3 мингта хонадон эҳтиёжманд оилаларга берилади. Йўлларни қуриш-таъмирлашга ҳар йили 500 млрд сўм йўналтирилади. Ичимлик суви тизими учун эса 5,5 трлн сўм ажратилади.

356views12replies
0

t.me/uzlidep

Бугун, 8 октябрь куни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашиб, ўзининг 5 йиллик дастури тўғрисида маълумот бермоқда.
“Шундай давр бўлдики, Сурхондарёда тадбиркорлик йўқ эди, йўқ бўлиб кетганди. Сурхон халқининг бошига туҳматлар, бўҳтонлар бўлгани ҳам рост. Энг катта ютуғимиз Конституциямиз берган эркинлик таъминланаётгани бўлди. Инсон қадри дегани оддий тилда айтганда хотиржамлик, эркин нафас олиш ва бир-биримизга ишонч туғилгани, “қилса бўлар экан-ку” деган фикрга келганлари бўлди", - деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёевнинг дастурига кўра, вилоятда келгуси беш йилда 20 минг хонадонли 600 дан зиёд кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Шундан, қарийб 3 мингта хонадон эҳтиёжманд оилаларга ажратилиб, уларга ипотека кредити бўйича 120 млрд сўмлик субсидия берилади. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 150 та қишлоқ ва маҳаллани обод қилиш, ижтимоий соҳа объектлари ва ички йўлларни қуриш-таъмирлаш ишларига ҳар йили 500 млрд сўм йўналтирилади. 
Президентликка номзод вилоятдаги ичимлик суви тизимига ҳам алоҳида тўхталди.
“Келгуси беш йилда вилоятда 1 минг 700 километр ичимлик сув тармоқлари ва 96 та сув иншоотлари барпо этилади. Умуман, марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 57 фоиздан 80 фоизга етказилади ва 800 минг нафар аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади, 870 минг нафар аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, канализация хизмати билан таъминланиш даражаси 4 фоиздан 22 фоизга етади. Бу мақсадларга 5,5 трлн сўм маблағ йўналтирамиз”, - таклифини илгари сурди президентликка номзод.
Шунингдек, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида, келгуси беш йилда 5,5 минг километр паст ва юқори кучланишли тармоқлар, 1,5 мингта трансформатор янгидан қурилади ва таъмирланади. Бунинг ҳисобига 264 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари ҳамда 6 мингдан зиёд ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектларининг электр таъминоти барқарорлашади.
Қайд этилишича, Термиз туманидан Термиз шаҳрига қўшилган маҳаллаларни боғлаш учун йирик йўл ўтказгич барпо этилади. Шунингдек, келгуси беш йилда 6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 300 та кўприкларни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунга 2 трлн сўм йўналтирилади.
Бундан ташқари, “Дарбанд-Денов”, “Тошкент-Термиз” ва “Душанбе-Термиз” йўналиши бўйича 180 километр автомобиль йўлларини реконструкция қилишга халқаро молиявий институтларининг маблағларидан 380 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади.
356views12replies
0

Комментарии