Жорий йилнинг 15 январь куни соат 14:50 атрофида Ховос тумани “Қаҳрамон” МФЙда жойлашган 2 қаватли бинонинг 1-қаватида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида 2 та хонадоннинг қурилиш конструкцияларига шикаст етган, дея хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Унга кўра, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув отряди зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро вафот этган, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/UGFwF2biZPxSuXjC8w91.png)
Вазият ҳақида хабар топган вилоят ҳокими ҳамда тегишли масъуллар воқеа жойига етиб борди ва вазият тўлиқ назоратга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.