Поиск
RUUZ

Назначения

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидан бўшатилди

"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Фарход Абдурахманов лавозимидан озод этилди. Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилди.

400views0replies
0

UzNews.uz

Ўз фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйганлиги боис Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда маълум қилинди.
"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлат раҳбари.
Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.
Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.
Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига "ҳайфсан" берилди.
"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Фарход Абдурахманов лавозимидан озод этилди.
400views0replies
0

Комментарии