Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда 3 та юк машинаси тўқнашиб, ёниб кетди — қурбонлар бор

Юк машиналарида мазут, иккинчи автомобилга кўмир, учинчи автомобилга бўёқ маҳсулотлари ортилган бўлган. 3 киши ҳалок бўлди.

149views0replies
0

Наманган вилояти ИИБ

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 15 январь куни соат 16:09 да Наманган вилояти Поп тумани "Қўшминор" МФЙ ҳудуди Тошкент-Ош автомобиль йўлининг 272 километрида кетма-кет ҳаракатланиб кетаётган 3 та МАN русумли юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. 
Юк автомобилларининг бири ёқилғи ташишга мўлжалланган бўлиб, мазут, иккинчи автомобилга кўмир, учинчи автомобилга бўёқ маҳсулотлари ортилган бўлган. Натижада, юк автомобилларида ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қуршаб олинган ва бартараф этилган. Аммо, ҳодиса оқибатида юк автомобилларида бўлган 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Воқеа жойига вилоят ва туман сектор раҳбарлари, ИИБ, ФВБ раҳбарлари, тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Ҳозирда Наманган вилояти ИИБ тезкор тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда
149views0replies
0

Комментарии