• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 января 2023

Аҳоли норозилиги туфайли Бухородаги туристик марказ учун бошқа жой танланади

Аввалроқ, Бухорода сайёҳлик маркази қуриш тўғрисида қарор қабул қилингани, уни ташкил этиш учун ҳокимлик, прокуратура бинолари, спорт майдончасини бузиш, мингта дарахтни йўқ қилиш зарурлиги ҳақида хабар берилган эди.

396
0

Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Бухоро шаҳрида "Бухоро туризм маркази" қурилиши бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдонлари танланади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, "Бухоро туризм маркази” лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади.

Шунингдек,  ЮНЕСКО умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олинган ҳолда, якуний қарор қабул қилинади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур туристик марказни қуриш режаси жамоатчилик томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, аҳоли Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат ҳам йўллаган эди. 

https://t.me/surishtiruvlar/376

396
0