Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати вақтинча пасайтирилади

Ҳокимлик бу орқали электр тизимига юкламани пасайтириш ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтармоқчи.

49views0replies
0

UzNews.uz

Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати вақтинча пасайтирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаво-ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик станцияларига узатилаётган табиий газ босимининг пасайиб кетиши сабабли хонадонларга етказиб берилаётган иссиқ сув таъминотида ҳам, иситиш тизимида ҳам охирги кунларда ҳарорат сезиларли даражада пасайиб кетган.
Бунинг натижасида ўз хонадонларини иситиш мақсадида фуқаролар қўшимча электр мосламалардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида трансформатор станциялари ва узатиш симларида нормадан ортиқча юкламани вужудга келтиряпти, бунинг оқибатида эса, охирги кунларда трансформаторлар ва симларда портлаш, ёниб кетиш каби авариялар сони кунлик ўн баробардан ошиб кетган.
Шунга кўра, электр тизимига юкламани пасайтириш, ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтиришга мажбурмиз. Бунда сувни иситишга сарфланаётган табиий газ иссиқлик тизими (отопление)га йўналтирилади.
Вазиятни шаҳримиз фуқаролари тўғри баҳолашларига умид қиламиз ва келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.
49views0replies
0

Комментарии