Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда совуқ ҳавода йўловчи автобус эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланди — видео

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди.

234views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида аномал совуқ ҳавода автобус эшигини очиб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган эди.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 13 январь куни Қўйлиқ бозоридан Дўстлик-2 мавзесига ҳаракатланган 117-сонли автобус эшиги очиқ қолдирилган.
Аниқланишича, совуқ об-ҳаво ҳарорати туфайли оралиқ бекатда автобус эшигининг механизмидаги ҳаво тизими музлаб қолган. Ҳайдовчи автобус салонида йўловчилар борлигини инобатга олган ҳолда, уларни охирги бекатга етказиб қўйиш мақсадида ҳаракатни давом эттирган.
Йўловчиларни бекатга етказгандан сўнг, ҳайдовчи автобусни соат 14:20 да "12-Автобус саройи" филиалига олиб кирган. Автобусга техник ёрдам кўрсатилиб, камчилик бартараф этилгандан сўнг соат 15:20 да яна йўналишга чиқарилган.
Шунингдек, ушбу автобус айни пайтда йўналишда техник соз ҳолатда ҳаракатини давом эттираётганлиги маълум қилинди.
234views0replies
0

Комментарии