• 11 831 сум
    16.82
  • 13 451 сум
    -31.67
  • 139 сум
    -0.66
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 831 сум
    16.82
  • 13 451 сум
    -31.67
  • 139 сум
    -0.66
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 13 января 2023

Тошкент ва Бухоро ўртасидаги "Афросиёб" тезюрар поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Мазкур қарор аномал совуқ туфайли қабул қилинган. Харид қилинган чипталар 100 фоиз қийматда қайтарилади

887
0
UzNews.uz

"Тошкент-Бухоро-Тошкент" йўналиши бўйича "Афросиёб" тезюрар поездларининг ҳаракати уч кунга тўхтатилди, деб хабар қилди "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Матбуот хизмати.

Мазкур қарор аномал совуқ туфайли, шунингдек, йўловчи поездлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни манзилига етказишда ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Қайд этилишича, 13, 14 ва 15 январь кунлари 766/765-сонли "Тошкент – ​​Бухоро – Тошкент" йўналиши бўйича учта рейс бекор қилинди.

Йўловчилар ўз манзилларига етиб олиш мақсадида қуйидаги муқобил йўловчи поездлардан фойдаланишлари мумкин:

12-сонли "Тошкент – Бухоро "Шарқ";

56-сонли "Тошкент – Бухоро – Хива";

58-сонли "Тошкент – Бухоро – Шовот";

72-сонли "Тошкент – Бухоро – Олот";

125-сонли "Андижон – Тошкент – Бухоро – Хива";

"Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтаришингиз мумкин. Чипта 100 фоиз қийматда қайтарилади", - дейилади хабарда.

887
0