Белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (бўрон) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Самарқанд — Санкт-Петербург йўналиши бўйича HY639 рейси Москвага йўналтирилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Экипаж "Домодедоводаги" муқобил аэродромга боришга қарор қилди. Бортида 179 йўловчиси бўлган Airbus A321 самолёти Тошкент вақти билан соат 12:50 да аэропортга қўнди.