Поиск
RUUZ

Реклама

Agrobank Volkswagen E-bora электромобилини «Махсус акция»нинг ғолибига топширди

Самарқанд шаҳрида Volkswagen E-bora электромобилининг тантанали тақдимоти ва халқаро пул ўтказмалари акциясининг расмий якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

74views0replies
0

10 январь куни Самарқанд шаҳридаги Family Park савдо марказида Volkswagen E-bora электромобилининг тантанали тақдимоти, халқаро пул ўтказмалари акциясининг расмий якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди ва тадбирнинг фаол иштирокчилари учун бошқа кўплаб совғалар ўйналди.
Volkswagen E-bora электромобилининг расмий тақдимоти Agrobank бошқарув раиси ўринбосари – Воҳид Очиловга топширилди. Бундан ташқари меҳмонлар, DJ Macarella’нинг замонавий мусиқалари ва ёш ижрочи Ёрқинхўжа Умаровнинг хитларидан баҳраманд бўлишди ҳамда Agrobank нинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шундай қилиб, Agrobank дан «Махсус акция» ғолиби наманганлик – Дадахонов Шокир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олти ой аввал Agrobank хориждан онлайн пул ўтказмалари хизматлари фойдаланувчилари учун махсус акцияни эълон қилган эди. Бу даврда 35 та iPhone 13 смартфони ва Chevrolet Nexia 3 автомобили ғолиблари аниқланди.
Акция иштирокчилари Agrobank пластик карталарига ҳар ойда камида 2,000,000 сўм (ўртача 200 АҚШ доллари) миқдорида онлайн пул ўтказмаларини амалга оширилдилар. Акция якунига кўра, 10 июндан 25 декабргача 1,400,000 нафар мижоз иштирок этди.
Пул ўтказмалари асосан Россия, Корея, Туркия ва бошқа давлатлардан амалга оширилди.
Реклама ҳуқуқлари асосида
74views0replies
0

Комментарии