Поиск
RUUZ

Общество

Қозоғистонда ичида 31 нафар ўзбекистонлик йўловчилар бўлган автобус бузилиб қолди

Қаттиқ совуқ туфайли автобуснинг дизель ёқилғиси музлаб қолган. Қутқарувчилар томонидан йўловчилар Актобе вилоятидаги лагерга жойлаштирилган.

68views0replies
0

inform.kz

Ўзбекистоннинг Актобе шаҳридаги Бош консуллиги Россиянинг Краснодар шаҳридан Қозоғистоннинг Сариағаш шаҳрига йўл олган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазиятни назоратга олди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Бош консуллик маълумотларига кўра, жорий йилнинг 12 январь куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 819-километрида Краснодар-Сариағаш йўналишида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус бузилиб қолган.
«Қаттиқ совуқ туфайли дизель ёқилғисининг музлаб қолиши сабабли автобус тўхтаб қолган. Актобе вилояти Хромтау тумани қутқарувчилари томонидан йўловчилар Хромтау шаҳридаги Шерхон лагерига олиб кетилган. Қурбонлар йўқ, фуқаролар иссиқлик билан таъминланган», — дейилади хабарда.
Ҳозирда автобусдаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ҳудудида ушбу ноқулай об-ҳаво кунларида қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликларни Остонадаги элчихонаси (+717 2954252), бош консулликларга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. Олма-ота (+7273902616) ва Aктау (+77292777117) шаҳарларида.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қозоғистонда 69 нафар ўзбекистонлик бўлган икки автобус ноқулай об-ҳаво туфайли йўлда қолиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
68views0replies
0

Комментарии