Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда уй ичидаги машина билан бирга ёниб кетди — видео

Ёнғин 1 соатга яқин давом этган. ФВВ ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

221views0replies
0

Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 13 январь куни соат 06:18 да Андижон вилояти Андижон тумани "Деҳқон" МФЙ Барҳаёт кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар тушган. 
Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 06:36 да қуршаб олинган ва соат 06:55 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида, хонадоннинг 50 кв.м. майдонда шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонасида бўлган Damas автомобили ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйининг 120 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
221views0replies
0

Комментарии