Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 17 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

379views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 12 январь куни соат 20:40 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида бир нечта автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати.
Унга кўра, 2 та Nexia 3, 2 та Nexia, 1 та Mercedes Benz, 1 та Best tune T 33, 1 та Damas, 5 та Matiz, 2 та Spark, 1 та Kia K 5, 1 та Volkswagen ва 1 та Isuzu юк машинаси, жами 17 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ натижасида бир нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
379views0replies
0

Комментарии