Эндиликда фуқаролар тизимдаги коррупцион ҳолатлар бўйича шахсан вазирнинг ўзига мурожаат қилишлари мумкин. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Амрилло Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, шу вақтга қадар "1003" ёки "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”;
— вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти ;
— барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари;
вазирлик расмий веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган Jivo иловалари орқали мурожаатлар қабул қилинган.