Поиск
RUUZ

Общество

Ёлғон ахборот тарқатган тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси огоҳлантирилди

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида уларга нисбатан суд юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

178views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳридаги Тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчиларига жарималар келаётганини айтиб мурожаат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисми бўйича М.С. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси махсуслаштирилган автохўжалиги ҳайдовчиси) ва Д.К. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси махсуслаштирилган автохўжалиги механиги)га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.
Аниқланишича ҳуқуқбузар М.С. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБдан юборилган тез тиббий ёрдам автомашиналари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган қарорларда белгиланган жарималарни гўёки тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларининг ойлигидан олиниб қолинаётганлиги хақида ёлғон маълумотларни тарқатган. Шу сабабли тез тиббий ёрдам хизмати машиналари чақирувга ўз вақтида етиб борилмаслигида уларни айбламасликларини айтиб, ёлғон ахборот тарқатган.
М.С. МЖтКнинг 202-2-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди ва МЖтКнинг 21-моддаси (ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли маъмурий жавобгарликдан озод қилиш)га асосан маъмурий жавобгарликдан озод этилди ва огоҳлантирилди.
Д.К.нинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддаси ва 202-2-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан юритилган маъмурий иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилди.
178views0replies
0

Комментарии