Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда туман ҳокими мактабдаги ўчиқ иссиқлик узатиш панелларини ўрганди

Ҳокимлик ижтимоий тармоқда муҳокамаларга сабаб бўлган суратга изоҳ берди.

449views0replies
0

Хоразм тумани ҳокимлиги

Аввалроқ, Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокими Одилбек Артиқовнинг мактабдаги ишламаётган иссиқлик узатиш панелларини ўрганаётгани жараёни акс этган фотосурати ижтимоий тармоқ кузатувчилари ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилишича, жорий йилнинг 10 январь куни тунда туман ҳокими томонидан ижтимоий соҳа объектларида аномал совуқ шароитида иситиш тизимининг аҳволи бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.
Маълум қилинишича, туманнинг чекка ҳудудида жойлашган 10-сон умумий ўрта таълим мактабини иситиш тизимида муаммо мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 8 январь куни тегишли ташкилотлар томонидан иситиш қозони қайта таъмирлаш учун олиб кетилган. Совуқ ҳаво натижасида мактабнинг иситиш тизими ишдан чиқмаслиги учун иссиқлик узатиш панелларини сувдан тозалаш ишлари амалга оширилган.
"Туман ҳокими ушбу жараённи, яъни иссиқлик узатиш панелларини носоз ҳолатга келиб қолмаганини шахсан ўзи кўздан кечирган ва ҳолат фотосуратга олинган, бу эса ижтимоий тармоқдаги кўплаб турли каналларда кенг ёритилиб, кузатувчиларни муҳокамасига сабаб бўлган. Ҳозирда иситиш қозонларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
449views0replies
0

Комментарии