Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, бир фуқаро ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тезкор ходими “Акмал” деб таништирган ҳамда мактаб директори З.Р.дан мактабда текшириш ўтказмаслик эвазига 400 АҚШ доллари пора талаб қилган. Текширув давомида у шундан 2,2 млн сўмни турмуш ўртоғининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида, ўзини “Департамент” ходими деб таништирган фуқаро аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Косон туманида яшовчи А.Т. эканлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.