• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 января 2023

Ўзбекистонда Ташқи ишлар вазирлиги топшириғига биноан кадрлар тайёрлаш учун Дипломатик академия ташкил этилади

Академияга элчи, консул ва халқаро ташкилотлар вакиллари лавозимларига номзодлар юборилади.

11 января 2023
419
0
Sputnik

Низом билан қуйидаги лавозимларга тайинлаш мақсадида кадрлар захирасига танланган шахслар (номзодлар) Дипломатик академия ўқув курсларида малака ошириш учун юборилади:

—  Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси;

—  Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлардаги доимий вакили;

—  Бош консул, консул;

Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналардаги маслаҳатчи-вакили, маслаҳатчиси (шу жумладан, савдо-иқтисодий масалалар бўйича), биринчи котиби, иккинчи котиби, учинчи котиби, атташеси.

Ўқув курсларининг мақсади дипломатик кадрлар захираси учун танланадиган шахсларнинг касбий билим, малака ва кўникмаларини такомиллаштириш ҳисобланади.

Ўқув курслари анъанавий ва масофавий шаклларда ташкил этилади.

Ўқув курслари тингловчилари ўқишни тугатгандан сўнг якуний имтиҳон топширади.

Имтиҳондан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификат берилади.

Маълумот учун, мазкур Дипломатик академия Президентнинг 2022 йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

11 января 2023
419
0