Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йил 10 январь куни соат 13:30 ларда ZHONGTONG BUS русумли йўловчи автобус ҳайдовчиси транспортини Пахтачи тумани ҳудудидаги йўлда Самарқанд томонга бошқариб келаётган вақтида, ВАЗ-21013 русумли автомашина унинг йўлига чиқиб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада, ВАЗ-21013 русумли машина ҳайдовчиси ҳамда мазкур автомашина салонида йўловчи сифатида кетаётган бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган. Машинадаги уч нафар йўловчи тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.