Жорий йилнинг 11-16 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
Самарқанд вилояти: Қўшработ, Нуробод, Самарқанд, Ургут, Булунғур туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Фориш туманларида;
Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ,тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида;
Наманган вилояти: Поп туманида;
Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
"Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз", — дейилади Ўзгидромет хабарида.