Поиск
RUUZ

Общество

"Чилонзор буюм савдо комплекси" ҳудудидаги соябонлар қалин қор сабаб қулаб тушди

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

85views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган "Чилонзор буюм савдо комплекси" АЖ ҳудудидаги савдо растаси қаторида соябонлар қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 10 январь куни Чилонзор туманида жойлашган «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ ҳудудидаги 3-4 айвонлар ён томони ва 5-6 айвонлар орқа томонида йўлакларда ўрнатилган соябонлар (навес) қор қалин ёғганлиги сабабли, оғирликни кўтара олмай эгилиб тушган.
Шу ҳудуддаги фуқаролар ва тадбиркорлар уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация қилинган. Ушбу савдо дўконлари бозор маъмурияти билан ҳамкорликда вақтинчалик ёпилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилади.
"Ҳурматли фуқаролар! Қор қалин ёғганлиги сабабли мустаҳкам бўлмаган тўсинлар, соябонлар ва бошқа мосламалар остида юрмаслигингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.
85views0replies
0

Комментарии