Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда барча талабалар 11 январдан дарсларни босқичма-босқич бошлашади

ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнлари 11 январдан босқичма-босқич бошланади.

195views0replies
0

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.
Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.
Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.
Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.
195views0replies
0

Комментарии