Поиск
RUUZ

Погода

Aномал совуқ об-ҳаво ҳафта охиригача давом этади — Ўзгидромет

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатиладиган аномал об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

324views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 9-10 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисмининг шимолий ҳудудлари устида шаклланган жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланди.
Бугун, 10 январь кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қор ёғади, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида кучли бўлади.
11 январда фақат республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган қор ёғиши сақланиб туради.
Кейинчалик ҳафта охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
10-11 январь кунлари Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса соатига 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.
Совуқ ҳавонинг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳароратнинг сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлади.
Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат кечалари -12...-17 градус совуқ, баъзи жойларда -20 градус совуқ, кундуз кунлари
-5...-10 градус совуқ, баъзи жойларда -12 градус совуқ бўлади. Энг кучли совуқ республика шимолида - кечалари -20...-25 градус совуқ, Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида -27...-30 градус совуқ, кундуз кунлари -7...-12 градус совуқ бўлиши кутилмоқда.
Ушбу ҳафтанинг охиригача аномал (ғайритабиий) совуқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ўзбекистон бўйича энг паст ҳарорат қийматлари сўнги марта 2008 йилнинг январь ойида кузатилган. Республика ҳудуди бўйича ҳарорат -17...-22 градус совуқ, баъзи жойларда -24...-26 градус совуқ, Қорақалпоғистон ва чўл ҳудудларда -30...-33 градус совуқ қайд этилган. Ўша йилда Тошкентда минимал ҳарорат -17...-4 градус совуқни ташкил этган.
1972, 1973, 1974 ва 1977 йилларда республика бўйича баъзи жойларда янада қаттиқ совуқлар кузатилган. Шимолда ва чўл ҳудудларда бу йилларда ҳарорат -33...-38 даража совуқ об-ҳаво кузатилган. Тошкентда 1974 йилнинг январь ойида ҳаво ҳарорати -18...-6 даража совуқ қайд этилган.
324views0replies
0

Комментарии