Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда таълим жараёнлари 11 январдан бошланиши мумкин

Вилоят ҳокимлиги мавжуд бинолар ва талабалар турар жойлари ўқув жараёнларини бошлаш учун шай ҳолатга келтирилганини маълум қилди. Ҳозирда дарсларни бошлаш юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

45views0replies
0

t.me/adu_uz

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги таълим даргоҳларида ўқиш жараёнлари бошланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан баёнот берди. 
Унда айтилишича, жорий йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши муносабати билан Андижон вилоятдаги олий таълим, профессионал таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида белгиланган тартибда иш ташкил этилиб, қишки тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
Жумладан, мавжуд бинолар ва талабалар турар жойлари ўқув жараёнларини бошлаш учун шай ҳолатга келтирилди.
“Мазкур таълим муассасаларида ўқув жараёнларини бошланиши об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб ташкил этилади. Қўшимча маълумот сифатида расмий хабар берилади”, - дейилади баёнотда.
Аммо, ҳокимлик айнан қайси санадан бошланишига аниқлик киритмаган. Шунингдек, вилоят ХТБ матбуот хизмати ходимининг UzNews.uz мухбирига айтишича, айни вақтда дарсларни бошлаш юзасидан масъуллар иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда. Йиғилишда бу масалага аниқлик киритилади.
“Андижонда у даражада совуқ бўлгани йўқ. Дарсларни бошланиши ҳудудлардаги ҳаво ҳароратига қараб белгиланиши мумкин”, - дейди ХТБ матбуот хизмати ходими.
45views0replies
0

Комментарии