Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонга чўчқа билан чатиштирилган қўйлар олиб келингани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати мазкур хабарларга раддия бериб, чатиштирилган ҳайвонлар қандай ҳолда ҳалол бўлишини тушунтирди.

353views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга  чўчқа билан чатиштирилган қўйлар кириб келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 
Мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати тарқатилган шу каби хабарларга муносабат берди. Унда айтилишича, чўчқа билан қўйни чатиштирилгани, ундан чўчқага ҳам, қўйга ҳам ўхшайдиган ҳайвон кўпайтирилгани ҳақидаги гаплар асоссиздир тарқатилган.
Қайд этилишича, хабарда “Белтекс” қўй зоти кўрсатилган. Ҳозирги кунда дунёда қўйларнинг 1000 дан ортиқ зоти мавжуд. "Белтекс" қўй тури ҳам оддий қўй зоти. Бу қўйнинг чўчқага ҳеч қандай алоқаси йўқ.
"Фаразан ушбу қўйлар бошқа ҳайвонлар билан чатиштирилган бўлса ҳам улардан туғилган қўзилар шаръан гўшти ҳалол ҳисобланади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз шундай дейишган:
Чатиштирилган ҳайвонлар борасидаги умумий қоида шуки, онасининг зоти эътиборга олинади. Буни фуқаҳолар кўп ўринда очиқ айтганлар.
Яна бир қоида, агарчи ҳайвоннинг отасининг гўшти ҳаром, онасиники эса ҳалол бўлсаю кўришида отасига ўхшаб кетса ҳам, бу эътиборга олинмайди. Балки унга онасининг ҳукми берилади. Қолаверса, ҳаром ва ҳалол гўштли ҳайвонлар чатиштирилганда онаси ҳалол гўштли бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз", - дейилади муносабатда.
353views0replies
0

Комментарии