Аввалроқ, Тошкент вилоятида вояга етмаган боланинг яқинлари унга тирик илонларни тутқазиб, ўйнатгани акс этган видео ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Экология бўлими инспекторлари томонидан жойига чиқиб, батафсил ўрганиш ишларини олиб борилган.
Аниқланишича, Оҳангарон тумани "Гушсой" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Ф.Н.Нурбоев 2022 йил июнь ойида ўзига тегишли бўлган ҳовлида хашак ўриш пайтида сариқ рангдаги илонларни тутиб, уни 2 ёшли фарзандига бериб ўйнатади ҳамда ҳолатни тасвирга олади. Сўнгра илонларни қўйиб юборади.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро билан суҳбат давомида табиат жонзотларига озор бериш ҳамда вояга етмаган бола билан билан бундай салбий воқеани келгусида такрорланмаслиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.