Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда шу кунгача "103" ҳайдовчилари асоссиз жаримага тортилмаган — Пойхтахт ИИББ ЙҲХБ

Аввалроқ, Тошкентдаги тез тиббий ёрдам шохобчаси ҳайдовчилари беморларни олиб кетаётган вақтида йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима солинганидан шикоят қилиб, видеомурожаат билан чиқишганди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мазкур мурожаатга муносабат билдирди.

259views0replies
0

Видеодан кадр

Чилонзор туманидаги тез тиббий ёрдам шохобчаси ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажариш чоғида турли йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйгани учун жарима солинганидан шикоят қилиб, видеомурожаат билан чиқишди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъуллари мазкур ҳайдовчилар билан учрашув ўтказиб, ҳолатга муносабат билдирди. 
Маълум бўлишича, видеода акс этган ҳайдовчиларнинг ҳеч бири шу пайтгача асоссиз равишда жарима тўламаган. Улар қонуний дам олиш кунларида жарималар таҳлили устида ишлашларига тўғри келган. Жарима қоғозлари келиши кўпайиб кетгани сабаб ҳайдовчилар видеомурожаат қилиб чиқишга қарор қилишган.
Ҳайдовчилардан бирининг таъкидлашича, мурожаатда кўрсатган жарима қоғози аслида ўзиники эмас. У шу пайтгача асоссиз равишда жарима ҳам тўламаган. Маълум қилинишича, ҳозирда ҳайдовчиларнинг қоғозбозлик ишларига жалб қилиниши бартараф этилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи Қаҳрамон Худойбердиевнинг маълум қилишича, тез тиббий бўлимда ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи махсус ходимлар бор. Айнан улар ҳужжатлаштириш ишлари билан шуғулланишади. Яъни, жарима қоғози келган тақдирда, чақирув куни ва беморнинг ташхис қоғозини ЙҲХБга беришади. Шу асосида жарима бекор қилинади.
Шунингдек, таъкидланишича, яқин кунларда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларига нисбатан жарима солиш билан боғлиқ муаммоларни масофадан тезкор ҳал этиш бўйича ягона электрон база яратилади.
259views0replies
0

Комментарии