Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways самолёти Қозонга қўнаётганда битта двигателда носозлик юз берди

Бортида 173 йўловчи бўлган Airbus А320 лайнери ишдан чиққан ҳолда қўнди.

189views0replies
0

UzNews.uz

7 январь куни HY9649/9650 рейсини амалга ошираётган "Тошкент-Қозон-Тошкент" рейсини амалга ошираётган Airbus A320 самолёти қўниш вақтида двигателда носозлик юз берди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, самолёт Қозон аэропортига битта двигатель ишдан чиққан ҳолда эсон-омон қўнган. Қўниш вақтида йўловчилардан ҳеч бири жабрланмаган.
Самолётда 173 йўловчи (158 катталар ва 15 болалар) бўлган. Носозликни бартараф этиш мақсадида Boeing 767 самолётида HY9649/9650 қўшимча рейс ташкил этилди. Қозон-Тошкент қайтиш рейсида 166 нафар йўловчи манзилига етказилди.
Айни пайтда самолёт двигателининг ишдан чиқиши сабаблари аниқланмоқда.
189views0replies
0

Комментарии