Поиск
RUUZ

Криминал

Ўтган йили 200 дан ортиқ ширкатлар томонидан 18,1 млрд сўм талон-тарож қилинди

50 та ширкатнинг мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилди, 6 та ширкат раҳбарига қамоқ жазоси қўлланилди.

69views0replies
0

UzNews.uz

Ўтган йили ширкатлар томонидан 18,1 млрд сўм талон-тарож қилинди, дея хабар бермоқда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.
Aҳоли мурожаатларига асосан 2022 йилда Уй-жой фонди инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи 1 000 га яқин ширкатлар фаолияти ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида, 212 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 18,1 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфлангани аниқланди.
Хусусан,
— 15 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига 778,9 млн сўм қўшиб ёзилган;
— 18 та ҳолатда 758,1 млн сўм кредит маблағи талон-тарож қилинган;
— 149 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 15,5 млрд сўм мажбурий бадал маблағи мақсадсиз ишлатилган;
— 15 та ҳолатда 1,1 млрд сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳуқуқбузарларга тегишли чоралар қўлланилди. Жумладан:
— 50 та ширкатнинг мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган;
— 6 та ширкат раҳбарига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қамоқ жазоси қўлланилган;
— 700 млн сўмдан ортиқ маблағлар ширкатлар ҳисоб рақамига қайтарилган.
69views0replies
0

Комментарии