Поиск
RUUZ

Общество

"Вақтида етиб бормасак бизни тўғри тушунинглар" - "103" ҳайдовчилари камерадан келаётган жарималар ҳақида

Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари жарималар келаётганлигини айтиб видео мурожаат қилишди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ муносабат билдирди.

466views0replies
0

Видеодан кадр

Тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчилари қоидабузарлик содир этгани учун жарималар келаётгани ва бу жарималарни тўлашга имнокияти йўқлигини айтиб мурожаат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ва Тез тиббий ёрдам хизмати маркази раҳбари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги автотранспорт бўлими масъул ходимлари иштирокида тез тиббий ёрдам автомобилларининг махсус фото-видео фиксация мосламари орқали қайд этилган йўл ҳаркати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан учрашув ташкил этилиб, ишчи гуруҳи тузилган.
"Тез тиббий ёрдам автомобилининг ҳайдовчиси Йўл ҳаракати қоидаларининг 25-банди асосида белгиланган тартибда айрим қоидаларнинг талабларидан четга чиқиши мумкин.
Бундай ҳолатда махсус камералар орқали автомобиль қайд этилган тақдирда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади", — дейилади хабарда.
Ҳозирда, ижтимоий тармоқда тарқалган видео батафсил ўрганилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
466views0replies
0

Комментарии