Поиск
RUUZ

Общество

Иккита вилоятда 360 млн сўмдан кўпроқ қалбаки пуллар аниқланди

ДХХ қплбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳни фош қилди.

153views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ катта миқдордаги қалбаки пулларни муомалага киритаётган гуруҳни қўлга олди. Бу ҳақда УзА хабар берди.
ДХХ томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Cobalt' ида 100 минг сўмлик банкнотлардан иборат 221 млн 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланган. 
Тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди. Улардан жами 139 млн 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар олинган. 
Тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 млн 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилган.
153views0replies
0

Комментарии