Поиск
RUUZ

Происшествия

Жиззахда Gentra аянчли ЙТҲда иккига бўлиниб кетди

ЙТҲ натижасида 18 ёшли йўловчи воқеа жойида, ҳайдовчининг онаси шифохонада вафот этган.

369views0replies
0

Жиззах вилояти ИИБ

Жорий йилнинг 4 январь куни соат 17:30 атрофида, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида "Бахмал-Ғаллаорол" йўналишида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган О.М. Lacetti автомобилида юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, транспорт воситаси дарахтга урилган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, ЙТҲ натижасида автомобиль салонида бўлган йўловчилар, 2004 йилда туғилган Н.А. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида, 1968 йилда туғилган К.К. шифохонада вафот этган.
Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиси ҳамда салонда бўлган яна бир йўловчи енгил тан жароҳатлари олган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
369views0replies
0

Комментарии