Поиск
RUUZ

Общество

Бухородан Москвага режалаштирилган рейс самолёти бошқа бортга алмаштирилди

Boeing-737 бортида ўриндиқлар етарли эмаслиги сабабли қолган 60 нафар йўловчи кейинги UT808 рейсларида жўнатилади.

57views0replies
0

uzbairportsuz

Москва—Бухоро—Москва йўналиши бўйича Utair UT807/808 рейсидаги самолётни техник сабабларга кўра Boeing-767 дан Boeing-737 га алмаштирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди. 
Қайд этилишича, Boeing-737 бортида ўриндиқлар етарли эмаслиги сабабли қолган 60 нафар йўловчи кейинги UT808 рейсларида (2023 йил 7 ва 9 январь) жўнатилади.
Бухоро халқаро аэропорти раҳбарияти ва авиаташувчи вакиллари биргаликда, биринчи навбатда, беморлар, транзит йўловчилари, ёш болали аёллар, қариялар ва чет эл фуқаролари учун авиачипталарни қайта расмийлаштириш бўйича ишларни амалга оширмоқда. Кечиккан барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади ва бепул овқат билан таъминланади.
“Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотни авиакомпания вакилларидан олишингиз мумкин", - дейилади хабарда.
57views0replies
0

Комментарии