Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда фуқаро ярим млрд сўмлик газни ўғирлади

У ноқонуний равишда табиий газ тармоғига уланиб, 7 та сув иситиш қозони ва 1 та ОПСК сўрғичидан фойдаланиб келаётгани аниқланди.

267views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ

Жомбой тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Х. ўзи ташкил қилган ҳаммом учун ноқонуний равишда табиий газ тармоғига уланиб, 7 та сув иситиш қозони ва 1 та ОПСК сўрғичидан фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳудудгаз Самарқанд" газ таъминоти филиали ҳамда вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аниқланган мазкур ҳолатда фуқаро газ таъминоти корхонасига 532 миллион сўм зарур етказгани маълум бўлди.
Дастлабки суриштирув давомида аниқланган ҳолатлар ва тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш ҳамда қонуний қарор қабул қилиш учун вилоят прокуратурасига тақдим этилган.
267views0replies
0

Комментарии