Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда кучли таъсир қилувчи Fatzorb дорисини оздирувчи восита деб алдаб сотганлар ушланди

Мазкур дорининг таркибида кучли таъсир этувчи модда борлиги аниқланган.

200views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг хабарига кўра, кучли таъсир қилувчи дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинган.
Жорий йилнинг 5 январь куни Сергели тумани Обиҳаёт кўчасида 1992 йилда туғилган Д.С. ва 1993 йилда туғилган К.С 600 минг сўм эвазига 180 дона Fatzorb номли дори воситасини сотаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланган.
Улар Instagram'да саҳифа очиб, мазкур дорининг онлайн савдоси билан шуғулланган. Шунингдек, К.С. бошқарувидаги автомашина холислар иштирокида текширилганда яна 72 дона Fatzorb номли дори воситаси аниқланган ва ашёвий далил сифатида олинган.
Давлат марказининг Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси эксперти хулосасидаги маълумотга кўра, капсулаларда сибутрамин гидрохлорид моногидрат моддаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ мазкур дори кучли таъсир қилувчи модда ҳисобланади. Кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортишга асос бўлади.
200views0replies
0

Комментарии