• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 8 октября 2021

Тошкентда эркак бошқа фуқарони "самосуд" қилди — видео

У жабрланувчини қоидабузарликни видеога олаётганини айтиб, "қулоқ" дея ҳақоратлаган. ИИББ ҳодиса бўйича текширув ўтказди. Ҳуқуқбузар узр сўради.

1415
0
видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда эркак бошқа бир фуқарони куч билан ушлаб туриб, уни йўл ҳаракати қоидабузарликларини тасвирга олиб, ИИОга жўнатиш билан шуғулланишини айтгани видеоси тарқалганди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ текширув ўтказган.

Аниқланишича, ушбу ҳодиса 2021 йил 1 октябрь куни соат 17:00 да Учтепа тумани Тошкент халқа автомобиль йўли Ўрикзор бозори яқинида содир бўлган.

Шундан сўнг, Хуршид Э. жабрланучидан узр сўраб, видеомурожаат қилди.  

“Тушунмовчилик бўлиб, видеода айтган гапим нотўғри, акамиз ундай инсон эмас экан. Ўзларидан ҳам узр сўрадим”, - дейди ҳуқуқбузар.

Хабар берилишича, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача жарима ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазоси) бўйича баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун судга юборилди.

1415
0