Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатган фуқаролар қамалди

Ушбу ҳолат Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда содир бўлган.

75views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 4 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан «Яшил дунё» савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда, бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишган ва жамоат тартибини бузишган, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов.
Барча сотувчилар ўтган йил давомида бир неча маротаба, охиргиси жорий йилнинг 3 январь куни давлат раҳбарининг 2017 йилдаги ПҚ-2953-сонли Қарорига мувофиқ ҳамда шаҳар ҳокимининг 2018 йилдаги Қ-1110-сонли Қарори асосида эски бозор ҳудудида 4 январь куни бузиш ишлари бошланиши ҳақида огоҳлантирилган.
Бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган ИИО ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 14 нафар ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва улар билан тушунтириш-профилактик ишлари олиб борилган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 6 нафар фуқарога БҲМнинг 3 баравари, 3 нафар фуқарога БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима, 4 нафар фуқарога эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.
75views0replies
0

Комментарии