Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда ноқонуний овчилар экология давлат инспекторини калтаклаб, ташлаб кетишди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

81views0replies
0

Экоқўмита

Жорий йилнинг 2 январь куни Жиззах вилояти Пахтакор тумани экология бўлими давлат инспекторларига тумандаги A.Икромов ЦИУ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги раҳбари томонидан ҳудудда ноқонуний ов қилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги ва ушбу овчиларга нисбатан қонуний чора кўришлик ҳақида сўраб мурожаат қилинган.
«Пахтакор тумани экология давлат инспекторлари Ҳ.С. ва Б.М. ушбу фермер хўжалиги ҳудудига 2023 йилнинг 2 январь куни тахминан 15.30 атрофида етиб боришган. Ҳудудда оқ рангли Nexia-1 автомашинасида уч нафар шахс ов қуроллари билан ов қилиб юрганлиги ҳолати аниқланган. Шундан сўнг инспекторлар томонидан овчилардан тегишли ҳужжатлар сўралганда, улар давлат инспекторларига қаршилик кўрсатиб, ҳужжатларни тақдим этмасдан автоуловни ҳаракатлантиришни бошлаган пайтда инспектор Б.М. автоуловнинг орқа эшигини очиб, уларни тўхтатишга уринган. Лекин овчилар Б.М.ни автоулов салонига тортиб олиб, автоуловни Зафаробод тумани томон ҳаракатлантириб кетган», — дейилади хабарда.
Инспектор Х.С. уларнинг орқасидан кузатиб борган ва инспектор Б.М.ни Зафаробод тумани марказига тан жароҳати етказилган ҳолда автоуловдан тушириб қолдирилганлигининг гувоҳи бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ноқонуний овчиларнинг шахсини аниқлаш ва уларга нисбатан қонуний чора кўриш учун вилоят ИИБга хабар берилган. Инспектор Б.М. РШТТЁМ Жиззах вилояти филиалига тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб борилган.
Aйни кунда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
81views0replies
0

Комментарии