Поиск
RUUZ

Общество

Талабаларга контракт тўлаш муддати 20 январга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.

160views0replies
0

UzNews.uz

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабарига кўра, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 20 январи этиб белгиланди.
Шунингдек, қарор билан 2022 йил 10 декабрдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
160views0replies
0

Комментарии