Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода икки қиз яшаш хонадонида осилган ҳолда топилди

Улардан бири 21 ёшда, иккинчиси 24 ёшда бўлган. Иккала ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

798views0replies
0

UzNews.uz

Бухоро вилояти Пешку туманида икки нафар аёл яшаш уйида синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов UzNews.uzъга маълумот берди.
Жорий йилнинг 1 январь куни соат 07:40 атрофида Бухоро вилояти Пешку тумани «Хуррам» МФЙда яшовчи 1998 туғилган Р.С. яшаш уйи молхонасининг шифтида оқ рангли синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида вафот этган.
Унга кўра, ҳолат юзасидан С.Р.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон-маротаба ўз жонига суиқасд қилмаганлигини, 2022 йил 31 декабрь куни уйида бўлганлигини, нима сабабдан осганлигини ҳеч ким билмаслигини, унинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Р.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Пешку тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Яна бир ҳолатда 2022 йил 30 декабрь куни соат 15:18 атрофида Пешку тумани «Пешку» МФЙ, «Пешку» қишлоғида яшовчи 2001 йилда туғилган М.Д яшаш уйида синтетик матодан тўқилган арқон билан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Д.М.нинг яқин қариндошларидан тушунтиришлар олинганида, муқаддам бирон-маротаба ўз жонига суиқасд қилмаганлигини, 2022 йил 30 декабрь куни уйида бўлганлигини, нима сабабдан осганлигини ҳеч ким билмаслигини, унинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан бирон-бир шахсга даъво эътирозлари йўқлигини баён қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Пешку тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
798views0replies
0

Комментарии